Республика “Баркамол авлод” болалар бадиий ижодиёт марказида “Ёш ижодкор” танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. Ўқувчиларнинг таътил кунларини мазмунли ўтказиш, улар орасидан иқтидорлиларини аниқлаш ва рағбатлантириш асносида ёшларни миллий-маданий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадига қаратилган ушбу танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги “Баркамол авлод” марказларининг умидли ижодкорлари иштирок этди.
Мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар сони йил сайин кўпайишида муҳим омил бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ички бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда ҳудудлар экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилаяпти.
Бу дунёда эрмаклар ва ҳою ҳаваслар жуда кўп. Шунинг учун ёш авлоднинг айрим вакиллари билим олиш, ўз устида ишлаш, келажаги учун пойдевор барпо этишга ҳаракат қилиш ўрнига умрини беҳуда сарфлаш, “куним ўтса бўлди” деган қараш билан бекорчилик ва ўткинчи ўйин-кулгига берилиб яшайди. Ҳаётга бундай ёндашув уларнинг тарбиясини яққол кўрсатади. Албатта, бунда ота-оналарнинг ҳам айби бор.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018