Маҳаллий муҳандислар ихтироси
  • 30 Апрель 2014

Маҳаллий муҳандислар ихтироси

“Элжиҳозсервис” масъулияти чекланган жамияти муҳандислари — Раҳимжон Ҳурбоев, Инъомжон Ҳусанов ва Адҳамжон Тўхтасинов ўзаро ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги техникалари учун эҳтиёт қисмлар туркумини яратдилар. 

 — Цехимизда пахта териш машинасининг шпиндель барабани учун 4 хилдаги қопқоқ ишлаб чиқаришни ўзлаштирдик, — дейди Р. Ҳурбоев. — Улар турдошларига қараганда мустаҳкамлиги ҳамда узоқ муддат фойдаланиш мумкинлиги билан қатор афзалликларга эга. Шу боис ҳозир маҳсулотларимизга буюртмалар кўп. Хусусан, айни кунга қадар 6 минг дона ана шундай эҳтиёт қисм етказиб бериш юзасидан дастлабки шартномаларни имзоладик.  

Саидаҳмад ШУКУРОВ, «Халқ сўзи» мухбири

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn