Хорижда малака ошириб қайтишди
  • 30 Апрель 2014

Хорижда малака ошириб қайтишди

Денов қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежига Германиядан 49 турдаги ускуналар келтириб ўрнатилди.

Шу муносабат билан коллеж ўқитувчилари мазкур мамлакатнинг Липецк шаҳридаги касб-ҳунар мактабида малака ошириб қайтдилар. 

— Сафаримиз давомида қурилиш саноатидаги энг сўнгги янгиликлар билан яқиндан танишиб, илғор технологияларни бошқариш кўникмаларига эга бўлдик, — дейди коллеж ўқитувчиси И. Қўлдошев. — Энди машғулотларда ушбу янги дастгоҳлар ёрдамида ўқувчиларга қурилиш ва пардозлаш ишларини сифатли бажариш ҳамда таъмирлаш жараёнларини ўргатаяпмиз.

Нормурод ТЕМИРОВ, «Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn