Куч — билим ва тафаккурда
  • 17 Январь 2017

Куч — билим ва тафаккурда

2016/2017 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари танлови ғолиблари

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича

 Султанов Юсупбек Файзуллаевич (Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим йўналишлари бўйича)

1995 йил 25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли шаҳрида туғилган. Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали “Зоотехния” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадаси Республика босқичида “Зоология” фани бўйича ғолиблар сафидан ўрин олган. 2014 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ўтказилган “Ижтимоий инновация ва волонтёрлик” халқаро ижтимоий-инновацион дастурлар танловида “Ёш асаларичи” дастури билан қатнашиб, минигрант соҳиби бўлган. Ёш олимларнинг халқаро анжуманларида долзарб мавзудаги маърузалари билан иштирок этган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Филиал талабаларига ўзининг илмга чанқоқлиги, масъулияти ва интилувчанлиги билан ибрат бўлиб келмоқда. Ҳозирги пайтда “Қорамолчиликни ривожлантириш ва мустаҳкам озуқа базасини яратишда асаларичиликнинг тутган ўрни ва қўшимча даромад олиш усуллари” мавзуида изланишлар олиб бормоқда. 

 

Нуриддинова Мохинабону Шахобиддин қизи (Техника ва информатика таълим йўналишлари бўйича)

1994 йил 13 майда туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университети “Компьютер инжиниринги” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқишда юқори натижаларга эришиш билан бирга, халқаро ва республика илмий журнал ҳамда тўпламларида долзарб мавзулардаги илмий-оммабоп мақола ва тезислари билан мунтазам қатнашиб келмоқда. Университетда амалга оширилаётган “ўовак муҳитларида сақлаш ва қуритиш жараёнларидаги иссиқлик ва масса алмашинуви масалаларининг ахборот ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш” илмий лойиҳасининг фаол ижрочиси. Жорий йил -университет доирасида ўтказилган дастурий воситалар ва техник ишланмалар кўргазмасида “E-journal” дастури билан иштирок этиб, “Энг яхши Android илова” номинациясида биринчи ўринни қўлга киритди. Мазкур дастур Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган. Инглиз ва корейс тилларини билади.

Хулқи, билимга чанқоқлиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келмоқда. Айни кунда “Электрон журнал базасини автоматлаштириш ва андроид илова яратиш” мавзуидаги изланишларини давом эттирмоқда.

 

Узоқов Азизбек Дилшод ўғли (Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот таълим йўналишлари бўйича)

1991 йил 8 ноябрда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган. Андижон давлат тиббиёт институти “Педиатрия иши” таълим йўналиши 

7-курс талабаси. Фанларни чуқур ўзлаштириши билан бирга, халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларида  маърузалари билан мунтазам қатнашиб, диплом, сертификат ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. 35 та илмий иши чоп этилган, 8 та рационализаторлик таклифини ишлаб чиққан, битта патент ҳаммуаллифи. 2015 йили И. М. Сеченов номидаги биринчи Москва давлат тиббиёт университетида реанимация ва анестезиология йўналиши бўйича амалиёт ўтаган. 2014, 2015 йилларда “Юрт келажаги” танловининг ғолиби бўлган. Спортнинг сузиш, теннис, баскетбол турлари билан шуғулланади. Инглиз тилини пухта билади.

А. Узоқов “Операциядан кейинги когнитив дисфункциянинг олдини олиш ва даволашнинг инновацион методлари” мавзуида изланишлар олиб бормоқда. 

 

Раджабов Озодбек Аминбоевич (Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар таълим йўналишлари бўйича)

1994 йил 1 сентябрда Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида туғилган. Урганч давлат университетининг “Тарих” (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) таълим йўналиши 

4-курс талабаси. У ўқиш давомида юқори рейтинг кўрсаткичларини қайд этиш билан бирга, миллий давлатчилик тарихимизни ўрганиш, миллий анъана ва қадриятларга оид ўз илмий изланишларини олиб бормоқда. 2015 йили Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган талабалар ва ёш олимлар илмий конференциясида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда маҳалланинг ўрни” мавзуидаги чиқиши билан 2-ўринни эгаллаган. Шунингдек, 2016 йили Венада ўтказилган таълим ва филология масалаларига бағишланган халқаро конференцияда ҳам “Ёшлар сиёсати: жаҳон ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги маърузаси билан қатнашди. Жамоат ишларида фаол иштирок этади. 30 дан зиёд илмий мақола ва тезислар, 1 рисола муаллифи. Инглиз тилида эркин сўзлашади. 

Бугунги кунда мамлакатимизнинг энг янги тарихига оид “Мустақиллик йилларида -Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тарихи” мавзуида изланиш олиб бормоқда.

 

Абдураҳмонов Абдуқаҳҳор Абдуқодир ўғли (Бизнес ва бошқарув таълим йўналишлари бўйича)

1993 йил 16 декабрда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Макроиқтисодиёт” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этиб келади. 20 га яқин илмий мақолалари, 3 та рисоласи чоп этилган. Изланишлари барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, макроиқтисодий номутаносибликлар ва муаммоларни олдиндан кўра билиш, миллий иқтисодиётда инфляция жараёнларининг ўзгариш тенденциялари каби йўналишларни қамраб олган. 2016 йили талабалар фан олимпиадасининг якуний босқичида “Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт” фанидан 1-ўринни эгаллади. Инглиз тилини мукаммал билади. 

Теран тафаккури, ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келмоқда. Айни кунда “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида иқтисодий ўсишни прогнозлаш” мавзуида илмий тадқиқотларини давом эттирмоқда. 

 

Ибрагимов Хасан Исмоилович (Педагогика таълим йўналишлари бўйича)

1991 йил 18 декабрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институти “Касб таълими”(даволаш иши) йўналиши 7-курс талабаси. Ўқув жараёнида соҳага доир билимларни пухта ўзлаштириш билан бирга, турли кўрик-танловлар, -маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб, диплом ва сертификатлар билан -тақдирланган. Мамлакатимиз ҳамда хорижда 

4 та илмий мақола, 7 та тезис ва 2 та услубий кўрсатмаси нашр этилган. Хусусан, “Брон-хо-

обструктив синдромда ҳамширалик жараёни” ўқув-услубий қўлланмаси етакчи олимлар эътирофига сазовор бўлган. Инглиз тилида эркин сўзлашади. 

Ҳозирги кунда “Қари ва кекса кишиларда ревматоид артрит касаллигининг кечиши ва уни даволаш хусусиятлари” мавзуидаги тадқиқотлар билан банд. 

 

Қаюмова Моҳларойим Илҳом қизи (Журналистика таълим йўналишлари бўйича)

1994 йил 29 июлда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Журналистика (Халқаро журналистика)” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Фанларни аъло баҳога ўзлаштириш билан бирга, ёшлар мавзуини ёритишга бағишланган муаммоли ва таҳлилий мақолалари билан республика матбуотида қатнашиб келмоқда. Унинг 30 га яқин илмий мақолалари республика ва хориж журналларида чоп этилган. Ёш филологларнинг II халқаро конференцияси ва “Many languages — one world” халқаро эсселар танловида қатнашган. 100 дан ортиқ журналистик материаллари: илмий, оммабоп мақолалари чоп қилинган. 2015 йили “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” танловида 1-ўринни эгаллади, “Маърифат” газетаси томонидан ўтказилган “Фаслнинг энг яхши ижодкори” танловида ғолиб бўлди. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Айни кунда “Замонавий журналистикада муаллиф нуқтаи назари: талқин ва таҳлил” -мавзуида изланиш олиб бормоқда.

 

Исмоилова Нурхон Адҳамжон қизи (Хорижий тиллар таълим йўналишлари бўйича)

1994 йил 3 июнда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Ўзбекистон -Миллий университети “Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)” йўналиши 

4-курс талабаси. Ўқиш давомида тил ва адабиётга бўлган қизиқиш ҳамда ноёб иқтидорини намоён этиб, фанларни аъло баҳога ўзлаштирмоқда, илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Тарбиявий аҳамиятга эга инглиз эртакларини ўзбек тилига таржима қилиб, чоп этган. Факультет, университет, республика миқёсидаги конференция ва семинарларда қатнашиб келмоқда. 15 та илмий мақола муаллифи. Жамоатчилик ишларида ҳам фаол. Инглиз, немис тилларини билади. 

Мақоллар таржимасида миллийликнинг акс этиши, чет тилини маълум соҳага йўналтириб ўқитиш самарадорлиги бўйича изланишлари диққатга сазовор. Айни пайтда “Ўзбек тилидан инглиз тилига таржиманинг лингомаданий жиҳатлари ва бунда қўлланиладиган самарали усуллар” мавзуини тадқиқ қилмоқда.

 

Газиев Шукуржон Шухрат ўғли (Маданият, санъат ва спорт таълим йўналишлари бўйича)

1994 йил 24 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг “Спорт фаолияти” (самбо) йўналиши 4-босқич талабаси. Фанларни аъло -баҳоларга ўзлаштириш баробарида, илмий салоҳияти, интилувчанлигини намоён этиб келмоқда. Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, олий таълим муассасалари талабаларининг Республика фан олимпиадасида ғолиб бўлган. Самбо бўйича спорт устаси. Илмий мақолалари инглиз ва рус тилларида хорижий нашрларда чоп этилган. Изланишлари натижасида яккакураш спорт турларида шикастланишларнинг олдини олиш чора-тадбир-лари тиббий-педагогик мажмуини ишлаб чиққан. Инглиз тилини пухта билади. 

Айни кунда “Яккакураш спортчиларида шикастланишларнинг тузилмавий таҳлили ва уларнинг олдини олиш чоралари” мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Магистратура мутахассисликлари бўйича

Тошниёзов Лазизжон ўолиб ўғли (Техника ва информатика мутахассисликлари бўйича)

1991 йил 21 майда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Тошкент давлат техника университети “Кончилик машиналари ва жиҳозлари” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга, илмий-амалий конференциялар, фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Германия, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликларидаги илмий нашрларда мақолалари чоп этилган. 2013/2014 ўқув йилида Беруний номидаги Давлат стипендияси соҳиби бўлган. Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган “Қудуқларни бурғилашда тоғ жинсларининг кучланганлик ҳолатининг тақсимланиши” Электрон ҳисоблаш машиналари дастури муаллифларидан бири. Инглиз тилини мукаммал билади. Геология ва кончилик иши факультети ҳузуридаги “Crystal Minds” инглиз тилида сўзлашувчилар учун мўлжалланган клуб етакчиси. 

Айни пайтда “Қудуқларни бурғилаш учун тоғ жинсларини бўлакловчи бурғилаш асбобининг юқори самарали конструкцияси” мавзуида илмий изланиш олиб бормоқда. 

 

Жалилов Шохжаҳон Холбозор ўғли (Қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассисликлари бўйича)

1991 йил 28 декабрда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети “Қишлоқ хўжалигида менежмент” мутахассислиги 2-курс талабаси. Ўқишда юқори рейтинг натижаларига эришгани билан бир қаторда, халқаро, республика ва университет миқёсидаги анжуманларда фермер хўжаликларини бошқариш ҳамда юритишга бағишланган илмий мақола, тезис ва маърузалари билан қатнашиб келмоқда. 2014/2015 ўқув йилида Беруний номидаги Давлат стипендияси соҳиби бўлган. “Tempus-Uzhealth” лойиҳаси доирасида Италиянинг Пиза, Португалиянинг Порту, -Словакиянинг Нитра каби қатор нуфузли хорижий таълим муассасаларида стажировкадан ўтган. Инглиз, немис тилларини билади.

Ҳозирги кунда “Фермер хўжаликларининг кўп тармоқли фаолиятини ривожлантиришни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш йўллари” мавзуида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

 

Вахидова Наргиза Тулкиновна (Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот мутахассисликлари бўйича)

1989 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент педиатрия тиббиёт институти “Тиббий радиология” мутахассислиги 3-курс талабаси. Халқаро, республика миқёсидаги турли журналлар, илмий-амалий анжуманларда болалар саломатлигини сақлашга доир долзарб мақола ва тезислари билан мунтазам қатнашиб келмоқда. Спортнинг синхрон сузиш, баскетбол турлари бўйича мусобақаларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. 2013 йилда Ибн Сино номидаги Давлат стипендияси совриндори бўлган. Инглиз ва япон тилларини билади. 

Ҳозирги вақтда “Болаларда пневмонияни ноионлашган эхографик ва магнит-резонансли томографик ташхислаш” мавзуида илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.

 

Холмуродов Суннатулла Мусурмонқул ўғли (Бизнес ва бошқарув мутахассисликлари бўйича)

1992 йил 7 июнда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида туғилган. Тошкент молия институти “Банк ҳисоби ва аудит” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанлардан аъло баҳоларга ўқиш билан бир қаторда, республика ва университет миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадалари, илмий-амалий анжуман, кўрик-танловларда мунтазам иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олиб келмоқда. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори, иқтисодиётда электрон тўлов тизимини ривожлантириш истиқболлари каби масалалардаги изланишлари эътиборли. У “Микроиқтисодиёт” фанидан масалалар тўплами ҳаммуаллифидир. Инглиз тилини мукаммал ўрганган.

Айни вақтда “Базель талаблари асосида тижорат банклари ички аудит тизимини такомиллаштириш” мавзуидаги илмий иш билан шуғулланмоқда. 

 

Маманазаров Азизбек Отажон ўғли (Табиий фанлар мутахассисликлари бўйича)

1992 йил 10 октябрда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Фарғона давлат университети “Математика (дифференциал тенгламалар)” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанларни аъло баҳога ўзлаштирган талаба 2014 йили Мирзо Улуғбек номидаги Давлат стипендияси соҳиби бўлган. “Аралаш параболик ва параболо-гиперболик типдаги дифференциал тенгламалар учун чегаравий масалалар” монографияси ҳаммуаллифи, 

10 та мақола, 10 та тезис муаллифи. Унинг тадқиқотлари амалий аҳамиятга эга бўлиб, газлар ва суюқликлар динамикаси, сиртларнинг кичик букилиши, қобиқлар назарияси, тупроқ намлиги ва сизот сувлар сатҳини даврий башоратлашда аҳамиятлидир. Илмий натижалари нафақат республика, балки халқаро миқёсдаги нашрларда ҳам чоп этилган. Университетдаги фундаментал илмий лойиҳаларда иштирок этмоқда. Инглиз, немис тилларини билади. 

Айни пайтда “Сингуляр коэффициентли аралаш параболик ва параболо-гиперболик типдаги дифференциал тенгламалар учун чегаравий масалалар” мавзуидаги илмий изланишлар билан банд. 

 

Палимбетова Малика Жанабаевна (Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар мутахассисликлари бўйича)

1991 йил 6 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат университети “Адабиётшунослик” (Қорақалпоқ адабиёти) мутахассислиги 2-курс талабаси. У барча ўқув фанини  аъло баҳога ўзлаштириш билан бир қаторда, илм-фан соҳасида ҳам салмоқли ютуқларга эришиб келмоқда. Жумладан, илмий тўгараклар, илмий-амалий конференцияларда Ажиниёз Қўсибой ўғли, Бердимурод Қарғабой ўғли Бердақ каби қорақалпоқ шоирлари ижоди, замонавий қорақалпоқ адабиётида ижтимоий мавзуларнинг ифодаланиши каби йўналишлардаги тезис ва маърузалари билан иштирок этмоқда. Турли кўрик-танловларда диплом, фахрий ёрлиқ ва сертификатлар билан тақдирланган. Инглиз тилини билади. 

Айни вақтда “Бердақнинг эпик асарларида қўлланилган фольклор анъаналари” мавзуида тадқиқот олиб бормоқда. 

 

Игамбердиев Обиджон Рубдулла ўғли (Маданият, санъат ва спорт мутахассисликлари бўйича)

1990 йил 20 майда Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти “Спорт фаолияти (спорт турлари бўйича)” мутахассислиги 2-курс талабаси. Ўқиш давомида эришган юқори рейтинг натижаларини фан олимпиадалари, спорт беллашувларида ҳам намоён этмоқда. Республика ҳамда халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб мақолалари билан қатнашиб, қатор сертификат, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаларни қўлга киритган. Айниқса, ногиронлар фойдаланадиган спорт иншоотларини дастурий воситалар ёрдамида лойиҳалаш мавзуидаги изланишлари эътиборга лойиқ. Инглиз тилини билади. 

Ҳозирги кунда “Ўқув-машғулотларда гуруҳ спортчиларининг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш усуллари” мавзуидаги илмий изланишлар билан шуғулланаяпти. 

 

Рустамов Сардор Муйдинхон ўғли (Педагогика мутахассисликлари бўйича)

1991 йил 18 июлда Наманган вилоятининг Косонсой туманида туғилган. Наманган давлат университетининг “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” мутахассислиги 2-курс талабаси. У халқаро ва республика доирасидаги илмий журнал ҳамда анжуманларда 50 дан зиёд илмий мақола ва тезислари билан қатнашган. “Имконияти чекланган болаларнинг камол топишида коррекцион ишларнинг ўзига хос хусусиятлари” монографияси, “Имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари тўплами”, “Соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг илмий-тиббий педагогик асослари” рисолалари ва “Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти тушунчаларининг қисқача изоҳли луғати”нинг муаллифидир. Шунингдек, “Юрт келажаги — 2014” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиби. 2014 йилда Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори, 2015 йили “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби бўлган. Қўл тўпи, айкидо спорт турлари билан шуғулланади. Инглиз тилини билади. 

Ҳозирги пайтда “Имконияти чекланган болаларни реабилитация қилиш ва инклюзив таълим тизимида ўқитишнинг педагогик асослари” мавзуидаги изланишлар билан машғул.

 

Досматова Барно Бахтиёр қизи (Хорижий тиллар мутахассисликлари бўйича)

1993 йил 21 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институти “Лингвистика (хитой тили)” мутахассислиги 2-курс талабаси. Ўқиши давомида юқори натижаларга эришиш билан бирга, республика миқёсидаги журнал ҳамда тўпламларда хорижий тилни ўрганиш услубиятига оид мақолалари, тезислари билан қатнашмоқда. “Хитой тилида либосларга оид атамаларнинг тузилмавий-семантик таҳлили”, “Хитой тилида табу ва эвфемизмлар” шулар жумласидандир. “Хитой тили” ўқув қўлланмаси ҳаммуаллифи, “Хитой тилида морфемали контракция” рисоласи муаллифи. Мазкур қўлланмалар тилни осон нуқталаридан мураккабга қараб ўргатишга мўлжалланган. Чет тилининг кўприк сифатидаги вазифаларини чуқур англаган талаба хитой тилидан ташқари, инглиз тилини билади. 

Айни кунда “Хитой тилида морфемали контракция” мавзуидаги илмий тадқиқот -билан шуғулланмоқда. 

 

Сейтназарова Гулжаҳан Суханатдиновна (Журналистика мутахассисликлари бўйича)

1992 йил 25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат университети “Журналистика” мутахассислиги 2-курс талабаси. Ўқиш давомида ўз мутахассислигига оид фанларни аъло баҳога ўзлаштириш билан бирга, илмий журнал ва анжуманларда 30 га яқин илмий мақола ҳамда тезислари билан қатнашган. 

2010 йили “Қорақалпоғистон” нашриётида “Баҳорим келди”, “Бахтли қизлар” номли ижодий тўпламлари чоп этилган. Ҳаммуаллифликда яратилган “Журналистикага оид матн ва машқлар” (немис тили), “Адабий таҳрир фанидан машқлар тўплами” каби қўлланмаларидан ўқув жараёнида фойдаланилмоқда. Кўплаб танловларда иштирок этиб, фахрий ёрлиқ ва сертификатлар билан тақдирланган. Немис тилидан ташқари, инглиз -тилини ҳам билади.

Бугунги кунда “Журналистикада шарҳ жанри (Қорақалпоғистон оммавий ахборот воситалари мисолида)” мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.

 

Хўжаев Шоҳжаҳон Акмалжон ўғли (Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар мутахассисликлари бўйича)

1993 йил 29 декабрда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик университети “Халқаро тижорат ҳуқуқи” мутахассислиги 2-курс талабаси. 2014 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби бўлган. Ўқиш ва илмий изланишлари давомида юқори натижаларга эришгани билан бир қаторда, Конституциямиз, амалдаги қонунлар ва суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам ҳамиша фаол иштирок этиб келади. 2013 йили Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида амалиёт ўтаган. 15 та илмий-оммабоп мақола ва 4 та рисола муаллифи. “Тафаккур синовлари” ҳамда “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” каби танловларда ғолиб бўлган. Инглиз тилини билади. 

Ҳозирги пайтда “Халқаро тижорат низоларини ҳал этиш тартиби ва ҳуқуқий асослари” мавзуидаги илмий изланишларини амалга оширмоқда.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn