Бир пайтда уч вазифани бажаради
  • 18 Апрель 2014

Бир пайтда уч вазифани бажаради

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида суғориладиган экин майдонларини чигит экишга тайёрлашда қўлланиладиган, пушта остига минерал ўғит солувчи агрегатнинг такомиллаштирилган тури яратилди.

Маълумки, анъанавий чигит экиш технологиясига мувофиқ, ер дастлаб шудгорланиб, баҳорда мола ёрдамида текисланади ва шундан кейин пушта олинади. Янги агрегат ёрдамида эса юқоридаги тадбирларнинг барчаси бир пайтнинг ўзида амалга оширилади. Натижада 41,1 фоиз ёнилғи, 18,4 фоиз меҳнат сарфи тежаб қолинади.
— Бизнинг агрегатимиз фойдаланиш учун жуда қулай, — дейди лойиҳа муаллифи, доцент Зафар Ботиров. — Унинг ёрдамида ғўза илдизи ривожланадиган майдон 50 сантиметр чуқурликкача юмшатилади ва минерал ўғитлар уч қатламга лента шаклида солинади ҳамда устига бир йўла пушта олиб кетилади. Бу эса ғўза илдизининг турли чуқурликда ўғитлардан озиқланишини осонлаштиради.
Агрегат синовдан муваффақиятли ўтди ва ишлаб чиқаришга тавсия этилди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn