Битирувчилар учун кредитлар
  • 08 Июнь 2016

Битирувчилар учун кредитлар

Деновда туман ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бўлими, прокуратура ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган 132 та корхона ва ташкилот 384 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Якунда қатнашчилардан 58 нафари муносиб иш жойига эга бўлиб, -меҳнат шартномалари имзоланди. Шунингдек, ярмарка давомида касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 40 нафар битирувчига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. 

Эътиборлиси, жорий йилнинг биринчи чорагида Бандлик дастури доирасида амалга оширилган изчил саъй-ҳаракатлар натижасида 200 та иш ўрни яратилди.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn