Изланиш ва муваффақият
  • 21 Апрель 2016

Изланиш ва муваффақият

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди.

Иштирокчиларнинг мураккаб мавзулар бўйича очиқ дарс ўтиш,  замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, интерфаол усулларни амалиётга жорий қилиш, таълим-тарбия уйғунлигини таъминлаш, ёшларни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги билим ҳамда маҳорати ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. 

— Бу каби тадбирлар ўз устимизда мунтазам ишлаш, машғулотларни илғор педагогик технологиялар асосида ўтиш бўйича тажриба орттиришимизга ҳам катта ёрдам беради, — дейди танлов ғолиби, Мирзо Улуғбек туманидаги 275-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мадина Рустамова. — Келгусидаги муваффақиятлар  омили ҳам шунда. 

 

Ихтиёр МАҲМАТҚУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn