“Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
  • 16 Апрель 2016

“Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинган ушбу тадбир истеъдодларни кашф этаётганлиги билан аҳамиятлидир. Қолаверса, бундан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлаш ҳамда уларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида камол топтиришдир. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган ушбу фестивалда туман босқичларида ғолиб бўлган олтмиш нафар ўғил-қиз ўз иқтидорини намойиш этди.

Якунда тасвирий санъат, либослар дизайни, маржон тўқиш, дўппидўзлик, кулоллик, юмшоқ ўйинчоқлар ва миллий қўғирчоқсозлик, гиламдўзлик, ёғоч ўймакорлиги каби йўналишлар бўйича ғолибликка эришганлар фестивалнинг мамлакат босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

 

Ихтиёр МАҲМАТҚУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn