Китоблар оламига саёҳат
  • 12 Апрель 2016

Китоблар оламига саёҳат

Бухоро вилояти ахборот-ресурс марказида “Болалар китоби оламига саёҳат” ҳафталиги доирасида тадбирлар ташкил қилинди. Унда педагоглар, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур ҳафталикда “Китоб — хазиналар калити, тафаккур манбаи” деб номланган янги адабиётлар кўргазмаси, “Янги асрнинг кичик китобхони” билимдонлар -беллашуви, “Эртак қаҳрамонлари болалар ижодида” расмлар танлови каби ўғил-қизларнинг салоҳиятини, тафаккурини оширишга қаратилган қизиқарли тадбирлар ўтказилди.

Ҳафталик дастуридан ўрин олган худди шундай тадбирлар вилоятдаги барча туман ахборот-ресурс марказларида ҳам бўлиб ўтди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn