Тадқиқот ва тарғибот
  • 09 Апрель 2016

Тадқиқот ва тарғибот

Қарши шаҳрида IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси ўтказилди.

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги бир қатор олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талабалари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари иштирок этган мазкур тадбирда саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари каби йўналишларга оид 250 дан ортиқ техник ишланмалар, инновацион лойиҳалар намойиш қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқарувчилар ҳамда илм-фан соҳаси вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда дастуриламал вазифасини ўтамоқда. 

Ушбу анъанавий ярмарка асносида илмий фаолият ютуқларини амалиётда муваффақиятли қўллаш имконини берувчи ишончли механизм яратилгани диққатга сазовордир. Пировардида янги, замонавий ва рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилмоқда.

Тадбир давомида турли корхоналар ҳамда лойиҳа муаллифлари ўртасида маҳсулот ва технологияларни амалиётга жорий этиш бўйича қатор шартномалар имзоланди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn