«Таълим ва мутахассислик»
  • 23 Март 2016

«Таълим ва мутахассислик»

Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлиги, халқ таълими ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Таълим ва мутахассислик” кўргазмасини ташкил этди.

Умумтаълим мактаблари битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирга ўқувчилар ҳамда ота-оналар таклиф қилинди. Қарши шаҳридаги академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг мутахассислик йўналишлари ва яратилган шарт-шароитлар тўғрисида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.

Айтиш жоизки, бугунги кунда вилоятда 7 та академик лицей ва 137 та касб-ҳунар коллежи мавжуд бўлиб, уларда 130 дан зиёд мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланаяпти. Жорий йилда ҳудуддаги умумтаълим мактабларини 52090 нафар ўқувчи битиради.

— Бундай кўргазма барча туманда ташкил этилаяпти, — дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Нормуҳаммедов. — Бу эса ҳар бир мактаб битирувчисининг ўзи қизиққан йўналиш бўйича етарли ахборотга эга бўлишига катта кўмак беради.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn