Тадқиқотчилар мулоқоти
  • 11 Февраль 2016

Тадқиқотчилар мулоқоти

Иқтисодиёт ва сервис институтида мамлакатимиз, шунингдек, Бельгия, Греция, Хорватия ҳамда Словения олий ўқув юртлари олимлари, экспертлари, профессор-ўқитувчилари иштирокида Европа Иттифоқи “Темпус” дастури доирасида давра суҳбати уюштирилди.

Унда давлатимизда таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштириш, соҳага инновацион ишланма ва ғояларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. 
Хусусан, тадбирда республикамиз олий ўқув юртларида кадрлар билим салоҳиятини яхшилаш, катта илмий ходим-изланувчилар учун кенг имкониятлар яратиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
— Ҳозир 30 нафар мутахассисимиз сервис ва хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича докторлик диссертацияси устида илмий изланишлар олиб бормоқда, — дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти проректори Д. Асланова. — Улар “Темпус” дастури бўйича бир қатор лойиҳаларда иштирок этаётир. Бу соҳадаги танловларда ғолиб бўлган ўн нафардан зиёд тадқиқотчи-ўқитувчи ҳамда талабамиз Европанинг нуфузли олий таълим муассасалари, илмий марказларида тажриба ошириш, таълим олиш имкониятига эга бўлди.
Давра суҳбати якунида лойиҳа асосида олиб борилаётган илмий изланишларни амалиётга татбиқ қилишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.       

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn