Мактаб ярмаркалари қизғин давом этмоқда
  • 18 Август 2015

Мактаб ярмаркалари қизғин давом этмоқда

Қашқадарё вилоятида янги ўқув йили олдидан 122 та умумтаълим мактаби, 17 та коллеж, 65 та бозор ва йирик савдо дўконларида мактаб ярмаркалари ташкил этилиб, уларда 26 турдаги ўқув адабиётлари ҳамда жиҳозлари савдоси йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 10 сентябригача давом этадиган ушбу ярмаркалар учун вилоятдаги 410 минг нафардан зиёд ўқувчи эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда ўқув маҳсулотлари захираси шакллантирилди. Хусусан, 600 мингдан ортиқ янги нашрдан чиққан ва 3 миллион 100 минг дона қайта нашр этилган дарсликлар етказиб берилмоқда.
— Кўргазма-савдолар амалдаги қонун талаблари доирасида ўтказилиши нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олмоқда, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўра Саидов. — Шунингдек, энг олис ҳамда тоғли ҳудудлар аҳолиси учун қулайлик яратиш мақсадида кўчма ярмаркалар ҳам ташкил қилинди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn