Ёшларимизнинг навбатдаги муваффақияти
  • 05 Август 2015

Ёшларимизнинг навбатдаги муваффақияти

Яқинда Хитойнинг Чанчунь шаҳрида математика фани бўйича ўтказилган халқаро мусобақада ёшларимиз ҳам иштирок этди.

Жаҳоннинг 29 давлатидан етти юз нафарга яқин ўқувчи қатнашган ушбу нуфузли мусобақанинг индивидуал беллашувида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳридаги 17-ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси Жаҳонгир Тўраев ҳамда Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Аббос Сайлиев кумуш медални қўлга киритди. Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси Сайдали Муродиллаев ва пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 50-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Роберт Честнов эса фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Шу тариқа вакилларимиз нуфузли мусобақанинг жамоавий беллашувларида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn