Тасвирларга кўчган эҳтиром
  • 28 Июль 2015

Тасвирларга кўчган эҳтиром

Бадиий ижоднинг барча турида муаллифнинг туйғулари ўз ифодасини топади. Шу боис бирор асар билан танишганда, унинг дунёқараши, кечинмалари ҳақида муайян тасаввурга эга бўлиш мумкин. Пойтахтимиздаги “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида бўлиб ўтган “Ёш қаламкаш” республика кўрик-танловини кузатиб, ёш мусаввирларнинг ички кечинмаларини ҳис этдик.

“Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази томонидан ташкиллаштирилган мазкур танловнинг ҳудудий босқичларида икки мингдан ортиқ истеъдодли ўғил-қизлар қатнашди. Қатор мезонларга жавоб берган ўттиз нафардан ортиқ ёш ижодкорларнинг юздан зиёд асарлари танловнинг республика босқичида намойиш қилинди.
— Табиат манзараларини чизишни яхши кўраман, — дейди Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Баркамол авлод” маркази “Ёш мусаввир” тўгараги аъзоси Бегойим Олимжонова. — Бугунги ишларимда ҳам она-шаҳримиз кўринишлари, сўлим боғ ва хиёбонлари акс эттирилган. Келажакда таниқли рассом бўлиш ниятидаман. Ишонаманки, мана шундай танловлар биз, ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишимизни ошириб, орзуларимиз сари руҳлантиради.
Дарвоқе, ёш мусаввирларнинг расмларини томоша қилар эканмиз, ҳар бири ўз беғубор оламига эга эканлиги, уларда ота-она, азиз Ватанимизга бўлган меҳр-муҳаббат ҳислари изҳорини кузатамиз.

Дилмурод СОДИҚОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn