Меъморлар учун махсус дастур
  • 26 Июнь 2015

Меъморлар учун махсус дастур

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талабаси Дилшод Хуррамов уй ва бинолар лойиҳаларини тайёрлайдиган махсус дастур яратди.

—Ушбу ишланма архитектор ва қурувчилар учун мўлжалланган, — дейди лойиҳа муаллифи. — Шунингдек, ундан якка тартибда уй-жой барпо этувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун қурилиш материалларининг бозордаги нархини аниқлаб, пойдеворнинг баландлиги, эни ва узунлигини ҳисоблаган ҳолда, унга уста ҳақи ҳам қўшилгани дастурга киритилса, бас. Аниқ ҳисоб-китоб бир зумда тайёр бўлади. Сабаби, дастурнинг компьютер ва мобиль телефонда ишлайдиган нусхалари яратилган.
Таъкидлаш керакки, мазкур янгилик муаллифи VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси доирасида ўтказилган танловда энг фаол иштирокчи сифатида тақдирланган.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn