Ёшларимизнинг халқаро олимпиададаги муваффақияти
  • 15 Май 2015

Ёшларимизнинг халқаро олимпиададаги муваффақияти

Ёшлар — бугунги ва эртанги кунимизнинг ишончи ва таянчи. Шу боис навқирон авлодга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган.

Зеро, эртамиз эгаларининг ният ва истаклари, интилиш ҳамда шижоати тобора юксалиб бормоқда. Ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда таҳсил олаётган йигит-қизларимиз яна бир диққатга сазовор натижани қўлга киритдилар.
Гап шундаки, яқинда Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида кимё фани бўйича бўлиб ўтган 49-Халқаро Менделеев олимпиадасида ёшларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 15 дан зиёд мамлакат вакиллари орасида умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди. Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Фаррух Лутфуллаев кумуш, 3-босқич ўқувчиси Шоҳруҳ Шоанваров ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчилари Дилнора Юсупалиева ва Сарвар Шоюнусов бронза медални қўлга киритди.
— Давлатимиз раҳбари томонидан биз, ёшлар учун яратилган улкан имкониятлар шарофати билан ана шундай ютуқларга эришаяпмиз, — дейди кумуш медаль соҳиби Фаррух Лутфуллаев. — Халқаро беллашувда Ўзбекистон номидан тўрт нафар ўқувчи иштирок этдик ва барчамиз юқори ўринларни эгалладик. Савол ва топшириқларга пухта жавоб беришимизда олган билимларимиз қўл келди. Шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлиш барчамизнинг эзгу ниятимиздир.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn