Дастурчилар олимпиадаси
  • 12 Май 2015

Дастурчилар олимпиадаси

Урганч шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда унинг ҳудудий филиаллари талабалари ўртасида дастурлаш бўйича интеллектуал олимпиаданинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Мусобақанинг дастлабки саралаш баҳслари онлайн тарзида ўтказилиб, унда 214 та жамоа иштирок этди.

Финал босқичида 11  жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Компьютер технологиялари бўйича турли шартлар асосидаги ўзаро беллашувлар якунида биринчи  ўринни ТАТУнинг “Тошкент-1” жамоаси эгаллади. Кейинги ўринлар университетнинг Урганч филиали ҳамда “Тошкент-2” жамоаларига насиб қилди.
— Дастурлаш соҳасида янгилик яратишга интилаяпмиз, — дейди ТАТУ Самарқанд филиали талабаси Баҳром Раҳмонов. — Машғулотлар учун мўлжалланган электрон дарс жадвали яратдик. Бу дастуримиз талабаларга жуда маъқул келди.
Биринчи маротаба ўтказилган ушбу олимпиада ёшларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш ва қўллаб-қувватлаш билан бирга, жорий йилда дастурлаш бўйича бўладиган жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик вазифасини ҳам ўтади.


Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn