Солиқ билимлари — болаларга
  • 05 Май 2015

Солиқ билимлари — болаларга

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилган  “Солиқ билимлари — болаларга!” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Болаларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини бойитиш, ижтимоий фаол бўлиб улғайишида кўрик-танловнинг аҳамияти, айниқса, катта бўлмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад ҳам ўқувчи-ёшлар орасида солиқ маданиятини шакллантириш, эгаллаган билим даражаларини аниқлаш ва рағбатлантиришдан иборатдир.
Ташкилотчиларнинг айтишича, бу йилги танловда республикамиздаги барча мактаб, академик лицей ва коллежлар тўлиқ қамраб олинди. Унинг дастлабки босқичи туманларда, кейингиси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уюштирилди. Унда биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар эса якуний — республика босқичида ўз билим ҳамда иқтидорини яна бир бор намойиш этдилар.
Анъанага кўра, танлов ғолиблари 1 — 4-синф ўқувчилари ўртасида “Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири”, 5 — 9-синф ўқувчилари орасидан “Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши” йўналишларида аниқланган бўлса, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзуидаги “Энг яхши иншо” ҳамда “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзуидаги “Энг яхши компьютер тақдимоти” йўналишлари бўйича сараланди.


С. ИБОДУЛЛАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn