Иш берувчилар институтга келди
  • 28 Апрель 2015

Иш берувчилар институтга келди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Битирувчи — 2015” тадбири ўтказилди. Унда Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларидан бинокорлик соҳасида фаолият олиб бораётган турли корхона ҳамда ташкилотлар ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

— Жорий йил институтимизни 17 йўналишда 841 нафар бакалавр ҳамда магистр битиради, — дейди Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ходими Олмос Жўраев. — Тадбир давомида юз нафарга яқин битирувчилар ўз мутахассисликлари бўйича корхоналар билан шартномалар имзолашди.
“Битирувчи — 2015” доирасида талабаларнинг замонавий ва миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилган тураржойлар, нафис санъат намуналари ҳамда ландшафт архитектураси бўйича энг яхши лойиҳалари кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.


Акрам ҲАЙДАРОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn