Малакали мутахассислар тайёрланмоқда
  • 14 Апрель 2015

Малакали мутахассислар тайёрланмоқда

Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида умумий қуввати 900 МВтга тенг бўлган буғ-газ қурилмаси барпо этилмоқда. Янги иншоот фойдаланишга топширилгач, бу ерда йилига 6,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш кўзда тутилаётир. Бу эса Фарғона водийси вилоятларини электр қуввати билан тўлиқ таъминлаш имконини беради.

Станция илғор технологиялар билан жиҳозланади. Табиийки, замонавий буғ-газ қурилмалари ва жиҳозларидан фойдаланиш учун малакали мутахассислар талаб этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ўтган ўқув йилидан бошлаб, Наманган муҳандислик-педагогика институтида энергетика таълими бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Дастлабки йили
49 нафар, жорий ўқув йилида эса 58 нафар ёш  талабаликка қабул қилинди. Ҳозир улар соҳага оид билим ва малакаларини мустаҳкамлашмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn