Коллеж битирувчисининг замонавий иссиқхонаси
  • 05 Март 2015

Коллеж битирувчисининг замонавий иссиқхонаси

Олот туманилик Феруз Ибодов коллежни тугатибоқ, ота-онасининг яқин кўмакчисига айланди. Тумандаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси ўз бизнес-режасини муваффақиятли амалга ошириб, иссиқхона барпо этди. Бунда унга банк томонидан ажратилган 30 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит қўл келди.
Айтиш керакки, жорий йилда вилоятдаги тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали улар бандлигини таъминлашга 16 миллиард сўм миқдорида кредит ажратиш мўлжалланган.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn