Куч — билим ва тафаккурда
  • 24 Февраль 2015

Куч — билим ва тафаккурда

 

 

 

2014/2015 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари танлови ғолиблари

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича

Убайдуллаев Малик Шавкатович
(Техника ва информатика таълим йўналишлари бўйича)

1986 йил 20 февралда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали “Ахборот-коммуникация тизимларида хизмат кўрсатиш техникаси ва технологиялари” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга, университет ва республика миқёсидаги фан олимпиадалари ҳамда танловларда иштирок этиб келмоқда. Ахборот-коммуникация тизимларида хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияларини ривожлантиришга оид илмий-оммабоп мақолалари журналларда, илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Замонавий коммуникация технологияларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш ва ўқитиш тизимларини компьютерлаштириш соҳасида дастурлар ишлаб чиқишда натижаларга эришмоқда.
Ҳозирги кунда “Компьютерли ўқитиш тизимларида билимларни назорат қилишнинг математик модели ва дастурий таъминотини яратиш” мавзуида тадқиқот олиб бормоқда.

Рустамов Назар Сарвар ўғли
(Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим йўналишлари бўйича)

1990 йил 19 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат аграр университетининг “Қишлоқ хўжалигида менежмент” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқишдаги муваффақиятлари билан бир қаторда, университет ва республика миқёсидаги фан олимпиадалари ҳамда танловларда фаол иштирок этиб келмоқда. Мамлакатимизда фермер хўжалигини бошқариш мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари газета-журналларда, илмий тўпламларда ёритилган. Тошкент шаҳри ва республика миқёсида ўтказиладиган спорт мусобақаларида мунтазам қатнашади. Жамоат ишларида ҳамиша фаоллик кўрсатади. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Ҳозирги вақтда “Суғориладиган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.

Рахимбердиев Шоҳруҳбек Равшанбек ўғли
(Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот таълим йўналишлари бўйича)

1990 йил 7 июнда Андижон вилоятида туғилган. Андижон давлат тиббиёт институти “Даволаш иши” таълим йўналиши 7-курс талабаси. Ўқишда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бирга, республика, халқаро ва институт миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. Турли кўрик-танловларда ва жамоат ишларида фаол қатнашмоқда. Даволаш иши мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари газета-журнал ва тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Айни вақтда “Асосий сурункали ноинфекцион касалликлар фармокоэпидемиологияси, клиник кечиши, даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.

Шодмонов Шоҳруҳ Адҳам Зода
(Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар таълим йўналишлари бўйича)

1992 йил 21 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Фалсафа ҳамда бошқа фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда тезислари ҳамда маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. 2013 йилда республика фан олимпиадасида учинчи ўринни эгаллаган. Жамоат ишларида ҳамиша фаоллик кўрсатади. Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар таълим йўналишлари мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари газета-журнал ва илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Ҳозирги кунда “Ўзбекистонда таълим тараққиёти, истиқболлари ва халқаро ҳамкорлик” мавзуидаги изланишларда иштирок этиб келмоқда.

Муллажонова Жумагул Воҳобжон қизи
(Табиий фанлар таълим йўналишлари бўйича)

1991 йил 2 февралда Андижон вилоятида туғилган. Андижон давлат университети “Математика” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга, университет ва республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ҳамда танловларда фаол иштирок этиб келмоқда. Математик фанларга оид илмий-оммабоп мақолалари журналларда, илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Динамик тизим турғунлиги” мавзуида тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.

Сохибов Илёс Джураевич
(Бизнес ва бошқарув таълим йўналишлари бўйича)

1987 йил 10 апрелда Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Маркетинг” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бир қаторда, университет ва республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва танловларда фаол иштирок этиб келмоқда. Иқтисод, бизнес ва бошқарувга оид илмий-оммабоп мақолалари журналларда, илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги вақтда “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонда рақамли маркетингни ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги изланишларда иштирок этиб келмоқда.

Асанова Ленара Таировна
(Педагогика таълим йўналишлари бўйича)

1992 йил 1 июнда Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд давлат университети “Жисмоний маданият” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқишда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бирга, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. У турли спорт анжуманларида ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашади. Жисмоний маданият мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари газета-журнал ва тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Спорт билан шуғулланувчиларда нафас олиш малакаларининг физиологик механизмларини шакллантириш” мавзуидаги изланишларда иштирок этиб келмоқда.

Матякубов Азиз Атаназарович
(Маданият, санъат ва спорт таълим йўналишлари бўйича)

1990 йил 19 июлда Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Санъатшунослик журналистикаси” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, республика ва институт миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда тезислари ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. У турли кўрик-танловларда ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашади. Қатор газета-журналларда маънавият, одоб-ахлоқ, миллий қадриятларга оид мақолалари ёритилган. Инглиз тилини пухта билади, эркин сўзлашади.
Институт талабалари орасида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Айни вақтда “Кино санъатида жанр масаласи: муаммо ва ечимлар” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.

Эшанов Марат Уразалиевич
(Хорижий тиллар таълим йўналишлари бўйича)

1992 йил 8 декабрда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Хорижий тиллар ва бошқа фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга, республика, халқаро ҳамда университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. 2011 йил республика фан олимпиадасида инглиз тили фанидан иккинчи ўринни эгаллаган. Турли танловларда интеллектуал салоҳиятини намоён этган. Жамоат ишларида ҳамиша фаоллик кўрсатади. Хорижий тиллар таълим йўналишлари мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари газета-журнал ҳамда илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Ҳозирги кунда “Хорижий адабиётда аёл муаммосининг ёритилиши” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.

Хўжаев Шоҳжаҳон Акмалжон ўғли
(Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар таълим йўналишлари бўйича)
1993 йил 29 декабрда Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик университети “Юриспруденция” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқишда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бирга, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ҳамда маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. У турли кўрик-танловларда ва жамоат ишларида фаол қатнашади. Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари журнал ҳамда тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Ёшларнинг ахборот хавфсизлиги” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.

Файзуллаева Камола Нодир қизи
(Журналистика таълим  йўналишлари бўйича)
1993 йил 7 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Журналистика” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. У турли кўрик-танловларда ва жамоат ишларида фаол қатнашмоқда. Қатор газета-журналларда маънавият, одоб-ахлоқ, миллий қадриятларга оид мақолалари ёритилган. Инглиз тилини пухта билади ва эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Айни вақтда “Интернет — оммавий ахборот воситаларида визуализация: тасвирий воситалар хусусияти ва ўзига хослиги” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.

Магистратура мутахассисликлари бўйича

Аманбаева Наргиза Махмуталиевна
(Қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассисликлари бўйича)

1988 йил 3 февралда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат аграр университети “Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш ва унинг селекцияси” мутахассислиги 2-курс талабаси. Ўқишда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бирга, республика ҳамда университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. У турли кўрик-танловларда ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашмоқда. Зоотехния, наслчилик мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари журнал ва илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Иссиқ иқлим шароитида турли хил генотипли буқаларнинг наслдорлик сифатларини ўрганиш” мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Сулейманов Шамсиддинходжа Ибрагимходжаевич
(Техника ва информатика мутахассисликлари бўйича)

1990 йил 7 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат техника университети “Иссиқлик энергетикаси” мутахассислиги 2-курс талабаси. Аъло баҳоларга ўқиш, юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бир қаторда, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда тезислари ҳамда маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. У турли кўрик-танловларда ва жамоат ишларида фаол қатнашмоқда. Техника ва информатика мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари журнал ҳамда илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Парабола цилиндрик нур тўплагичли қуёш-ёқилғили электростанцияларнинг оптик-энергетик параметрларини танлаш ва асослаш” мавзуида тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Зияев Яҳё Пазлитдинович
(Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот мутахассисликлари бўйича)

1988 йил 3 июнда Андижон вилоятида туғилган. Андижон давлат тиббиёт институти “Умумий онкология” мутахассислиги 3-курс талабаси. Аъло баҳоларга ўқиш, юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бир қаторда, республика ва институт миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда  илмий мақолалари, тезислари ҳамда маърузалари билан қатнашиб келмоқда. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари журнал ва илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Институт жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда “Колоректал саратонда неоадъювант кўп қиррали кимёвий даволаш самарадорлигини баҳолаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш” мавзуида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Алмардонов Отабек Қудратович
(Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар мутахассисликлари бўйича)

1990 йил 10 августда Сурхондарё вилоятида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанларни ўзлаштиришда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бир қаторда, республика ҳамда университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. У турли кўрик-танловларда ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашиб келмоқда. Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий мавзулардаги илмий-оммабоп мақолалари газета-журнал ҳамда илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида тутган ўрни” мавзуида илмий изланишларда иштирок этиб келмоқда.

Абдикаримов Фахриддин Бахром ўғли
(Табиий фанлар мутахассисликлари бўйича)

1992 йил 14 июлда Хоразм вилоятида туғилган. Урганч давлат университети “Математика” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанларни ўзлаштиришда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бир қаторда, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ҳамда маърузалари билан қатнашиб келмоқда. У турли кўрик-танловларда ва жамоат ишларида фаол иштирок этмоқда. Табиий фанларни пухта ўрганишга оид мавзулардаги илмий-оммабоп мақолалари журнал ҳамда илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Юрак ва қон томир тизимида қоннинг кўчишини математик моделлаштириш” мавзуида илмий изланишлар билан шуғулланмоқда.

Ўразбоев Нурулло Абдурахмонович
(Бизнес ва бошқарув мутахассисликлари бўйича)

1990 йил 24 мартда Жиззах вилоятида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Жаҳон иқтисодиёти” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанларни ўзлаштиришда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бир қаторда, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ҳамда маърузалари билан қатнашиб келмоқда. У турли кўрик-танловларда ва жамоат ишларида фаол иштирок этмоқда. Иқтисод, бизнес ҳамда бошқарувни такомиллаштириш масалалари бўйича таҳлилий мақолалари журнал ва илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг халқаро стратегиялари” мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Ибодуллаева Нафиса Муҳитдиновна
(Педагогика мутахассисликлари бўйича)

1991 йил 28 февралда Навоий вилоятида туғилган. Навоий давлат педагогика институти “Математика ўқитиш методикаси” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанларни ўзлаштиришда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бир қаторда, республика ва институт миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда  илмий мақолалари, тезислари ҳамда маърузалари билан қатнашиб келмоқда. У турли кўрик-танловларда ва жамоат ишларида фаол иштирок этмоқда. Таълим соҳасида математикани ўқитиш методикаси масалалари, педагогика вазифалари бўйича таҳлилий мақолалари газета-журнал ҳамда илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Институт ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Баъзи тригонометрик функцияларга боғлиқ аниқ интегралларни ҳисоблашнинг инновацион усуллари” мавзуида илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.

Эгамбердиев Эдуард Хажибаевич
(Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар мутахассисликлари бўйича)

1989 йил 23 декабрда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Қорақалпоқ давлат университети “Давлат ҳуқуқи ва бошқарув” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанларни ўзлаштиришда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бир қаторда, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ҳамда маърузалари билан қатнашиб келмоқда. Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар асослари тўғрисида таҳлилий мақолалари журнал ҳамда илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Университет ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “Аҳолининг турли қатламларининг ҳуқуқий маданиятининг шаклланиши” мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Хасанова Озодахон Қурвонали қизи
(Хорижий тиллар мутахассисликлари бўйича)

1991 йил 21 июнда Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона давлат университети “Лингвистика (немис тили)” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанларни ўзлаштиришда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бир қаторда, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ҳамда маърузалари билан қатнашиб келмоқда. Турли кўрик-танловларда фаол иштирок этмоқда. Хорижий тилларни ўрганиш услублари мавзуидаги илмий мақолалари журнал ва илмий тўпламларда чоп этилган. Немис ҳамда инглиз тилларини мукаммал ўзлаштирган.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда  “Грамматикани ўргатиш ва ўрганиш муаммолари” мавзуига бағишланган илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.

Рахматуллаева Асалхон Гайратовна
(Маданият, санъат ва спорт мутахассисликлари бўйича)

1982 йил 17 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” мутахассислиги 2-курс талабаси. Фанларни ўзлаштиришда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бир қаторда, республика ҳамда институт миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ва маърузалари билан қатнашиб келмоқда. Турли кўрик-танловларда ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этмоқда. Маданият, санъат ва спорт соҳаларига тегишли мақолалари газета-журнал ҳамда илмий тўпламларда чоп этилган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Институт жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Ҳозирги кунда “XVI — XIX асрлардаги ўарбий Европа ва Россия портрет миниатюра рангтасвири (Ўзбекистон давлат санъат музейи хазинасидан)” мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Бегниязова Қумар Алламбергеновна
(Журналистика мутахассисликлари бўйича)

1990 йил 10 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Халқаро журналистика” мутахассислиги 2-курс талабаси. 2012 йилда Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори бўлган. Аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда тезислари ҳамда маърузалари билан қатнашиб келмоқда. Турли кўрик-танловларда фаол иштирок этмоқда. Қатор газета-журналларда маънавият, одоб-ахлоқ, миллий қадриятларга оид мақолалари ёритилган. Инглиз тилини пухта билади ва эркин сўзлашади.
Университет талабалари орасида ўзининг намунали хулқи, жамоат ишларида фаоллиги билан ўрнак бўлмоқда. Айни вақтда “Интернет журналистикасида гиперматн ва унинг кўринишлари” мавзуига бағишланган илмий ишлар олиб бормоқда.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn