Баркамоллик маскани
Версия для печати
  • 29 Январь 2015

Баркамоллик маскани

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди.

Маълумки, бу марказлар ўқувчиларнинг турли фанларга қизиқишини кучайтириш, уларнинг қобилият ва истеъдодини ўз вақтида аниқлаш, мактабдан ташқари вақтини унумли ташкил этиш, касб танлашга оид билимларини оширишда муҳим ўрин тутади. Эътиборли томони шундаки, ушбу муассасаларда ўқувчи-ёшларнинг техник ҳамда аниқ фанлар, табиатшунослик ва ўлкашунослик асосларини қўшимча тарзда ўрганишлари учун барча шарт-шароит яратилган.
Тадбирда “Баркамол авлод”  болалар марказларининг жорий йилдаги фаолиятига оид режалар белгилаб олинди.

Абдували ҚУРБОНОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn