Беш дақиқада — электрон китоб
  • 09 Январь 2015

Беш дақиқада — электрон китоб

Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона марказида битта китобнинг электрон шаклини яратиш учун, бор-йўғи, беш дақиқа кифоя қилмоқда. Гап шундаки, марказ яқинда ушбу жараённи бажаришга мўлжалланган 200 миллион сўмликдан зиёд илғор технологияли ускуналар тўпламига эга бўлди.

Эндиликда замонавий сканер ёрдамида бир вақтнинг ўзида саҳифанинг икки томонини ҳам электрон шаклга ўтказиш мумкин.
Айни чоғда адабиётларни қайта муқовалаш сифати ва суръати ҳам ошди. Яъни электрон шаклга ўтказиш жараёни бажариб бўлингач, китоблар махсус мослама орқали қисқа вақт ичида муқоваланиб, асл ҳолига келтирилади.
— Янги ускуналар туфайли фондимизнинг электрон шаклини яратиш баробарида, бир йўла эскириб қолган адабиётлар ҳолатини яхшилаш имкониятига ҳам эришдик, — дейди марказ директори Алижон Бойматов. — Келгусида бу борада вилоятимизда фаолият юритаётган ахборот-кутубхона муассасаларига ҳам кўмаклашишни ният қилиб турибмиз.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn