Коинот ҳодисалари кузатилади
  • 17 Декабрь 2014

Коинот ҳодисалари кузатилади

Қарши давлат университетига коинотни кузатувчи астрономик телескоп ўрнатилди. Диаметри 0,5 метр ўлчамли оптик объективга эга мазкур илғор қурилма самовий ҳодисаларни ўрганишда қўл келмоқда.

— Университетимиз моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Астрономия институти билан ҳамкорликда ўқув-илмий лаборатория ташкил этдик, — дейди физика кафедраси мудири, доцент Баҳром Қўйлиев. — Ишга туширилган телескоп талабаларимизга илмий тадқиқотлар олиб боришда ҳам қулайликлар яратмоқда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn