Тадқиқотнинг амалий натижаси
  • 22 Октябрь 2014

Тадқиқотнинг амалий натижаси

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида сабзавот омбори ва иссиқхонадан ташкил топган гелиоқурилма тизими ишлаб чиқилди.

Мазкур ихтиро боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхоналар учун мўлжалланган бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида иситиш ва совитиш циклини қўллаш орқали юқори самарадорликка эришилади.
— Кўп йиллик илмий тадқиқотларимиз натижасида мазкур тизимни ишлаб чиқдик, — дейди ихтиро муаллифи, техника фанлари номзоди ўулом Узоқов. — Унинг турдошларидан афзаллиги шундаки, иссиқхонани қишки мавсумда иситиш учун кетадиган 35-40 фоиз қувват қуёш энергияси, 40 фоизи эса  сабзавот омборидан олинадиган иссиқлик ҳисобига қопланади. Яъни омборни совитиш жараёнида ажраладиган илиқ ҳарорат иссиқхонага йўналтирилади. Шу йўл билан мавсум давомида 6000 кубометргача табиий газни тежаш мумкин.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn