Бошланғич бизнес сабоқлари
  • 07 Февраль 2014

Бошланғич бизнес сабоқлари

Тўрақўрғон шаҳридаги “Лола” касб-ҳунар ўргатиш маркази амалга ошираётган ижтимоий лойиҳалар қисқа муддатда ўз самарасини бераяпти.

Хусусан, Ахси қишлоғилик опа-сингил Манзура ва Маъмура Турсуновалар бу ерда тикувчилик сир-асрорларини ўрганди. Айни пайтда улар томонидан тайёрланаётган бежирим либосларнинг бозорда харидори кўп. Опа-сингилларнинг ҳамқишлоғи Фотима Аҳмедова эса ўз хонадонида болалар кийимларини тикишни йўлга қўйди.
— Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти ёрдамида туман қишлоқларидаги 180 нафар аёл ва ёшларга чеварлик ҳамда пазандалик сирлари, шунингдек, бошланғич бизнес асосларини  ўргатдик, — дейди марказ раҳбари Мавлуда Сиддиқова. — Айни пайтда уларнинг 46 нафари ўз бизнесини ташкил этиб, рўзғорига барака  киритмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Марказнинг янги сайти Талабанинг тадқиқоти »