Намунавий лойиҳа асосида
  • 06 Февраль 2014

Намунавий лойиҳа асосида

Поп туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактаби кўплаб иқтидор эгаларига қанот берган маскан.

Жумладан, “Ниҳол” мукофоти совриндори, хушовоз хонанда Малика Эгамбердиева қўшиқ куйлаш маҳоратини айни шу даргоҳда ўзлаштирган. Ўтган йили мактаб ўқитувчиси Юлдуз Йигиталиева ҳам ана шундай рағбатга сазовор бўлди.
Яқинда мактаб учун намунавий лойиҳа асосида янги бино қурилгани жамоа ютуқларини янада кўпайтириши, шубҳасиз.
— Бунёдкорлик ишлари учун Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2 миллиард 443 миллион сўм сарфланди, — дейди муассаса директори Аҳмаджон Давронов. — Амалий машғулот хоналари ва 200 ўринли концерт залини салкам 1,5 миллиард сўмлик мусиқа анжомлари билан жиҳозлаяпмиз. Таълим йўналишлари кенгайди. Ўқувчиларимиз айни пайтда хореография, театр, тасвирий санъат сирларини ҳам ўрганишаяпти.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn