Янги ўқув йилига туҳфа
  • 01 Сентябрь 2014

Янги ўқув йилига туҳфа

Ғаллаорол туманидаги Кўкгумбаз қишлоғи болалари шу пайтгача ҳашар йўли билан қурилган мактаб биносида таълим-тарбия олишар эди.

“Мукаммал қурилиш савдо” хусусий корхонаси бунёдкорлари улар учун янги ўқув йилига муносиб совға ҳозирлашди. Яъни қишлоқдаги 58-умумтаълим мактаби учун 240 ўринли қўшқаватли бино барпо этилди. Бунёдкорлик ишларига 919,3 миллион сўм сарфланди.
Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси қурилиш бўлими бошлиғи Холмирза Носировнинг таъкидлашича, жорий йилда вилоятда мослаштирилган биноларда жойлашган мактаблар сони 18 тага камайди. Бунинг учун янги ўқув йили олдидан инвестиция дастури асосида 10,8 миллиард сўм сарфланиб, 13 та ана шундай таълим муассасаси мукаммал реконструкция қилинди ва 5 таси таъмирдан чиқарилди.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn