Ўқув йилига тараддуд
  • 22 Август 2014

Ўқув йилига тараддуд

Самарқанд вилоятидаги барча туман ва шаҳарлар ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларда мактаб ярмаркалари ўтказилмоқда.

— Айниқса, бундай тадбирларнинг қишлоқ жойларда кўчма тарзда ташкил этилаётгани эътиборга лойиқ, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Умаров. — Хусусан, ярмаркалар Каттақўрғон, Қўшработ, Нуробод ҳамда Ургут туманларининг чекка ва олис ҳудудларида жойлашган таълим муассасалари ўқувчиларига ҳам хизмат кўрсатаяпти.
Эътиборлиси, мактаб ярмаркаларининг ташкил этилиши ота-оналар ва ўқувчилар учун қулайлик туғдирмоқда. Шу билан бирга, сотувга қўйилган ўқув қуроллари, асосан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилаётир.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn