Янги ўқув йили арафасида
  • 15 Август 2014

Янги ўқув йили арафасида

Қашқадарё вилояти маркази ва туманларида 123 та мактаб ярмаркаси ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача давом этадиган мактаб бозорида 26 турдаги зарур ўқув қуроллари ва жиҳозлар савдоси йўлга қўйилди.
— Ўзига хос китоб байрамига айланган мактаб ярмаркаларида 417139 нафар ўқувчи эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда, асосан  юртимизда ишлаб чиқарилган ўқув маҳсулотлари захираси  шакллантирилди, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қурбон Исмоилов. — Шунингдек, 10 дан ортиқ кўчма савдо нуқталари, аҳоли гавжум бўлган жойларда мактабдан ташқари ярмаркалар ташкил қилиниб, тадбиркорлар жалб этилди. Уларда аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида барча турдаги тўлов терминаллари ўрнатилмоқда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn