Мактаблар учун жиҳозлар
  • 03 Февраль 2014

Мактаблар учун жиҳозлар

Пешку туманидаги энг чекка қишлоқлардан бири — Дегдавонда жойлашган 43-умумтаълим мактаби жамоасининг ушбу билим маскани қошидаги васийлик кенгаши билан ҳамкорликда тайёрлаган лойиҳаси беш минг АҚШ доллари миқдоридаги грантга лойиқ, деб топилди.

— Халқ таълими вазирлигининг Жаҳон банки иштирокидаги “Мактаб таълимини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ўтказилган танловда тўққизта билим масканимиз ғолиб, деб топилди ва умумий қиймати 45 минг АҚШ доллари бўлган грантга сазовор бўлди, — дейди  туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг ўқув жараёнини методик таъминлаш гуруҳи раҳбари Дилшода Мирхонова. — Шу мактабларга ота-оналар, жамоатчилик вакиллари билан ўтказиладиган оммавий тадбирларда фойдаланиш учун мусиқа марказлари, овоз кучайтиргичлар ажратилди. Меҳнат дарси учун мўлжалланган асбоб-ускуналар мажмуи, тикув машиналари, электр ускуналар, компьютер ва бошқа жиҳозлар ҳам ўқув жараёни самарадорлигини оширишда қўл келади.
Айтиш жоизки, “Мактаб таълимини ривожлантириш” лойиҳаси тумандаги 44 та билим даргоҳини қамраб олган бўлиб, сал аввалроқ бу масканлар кутубхоналари жаҳон ҳамда ўзбек адабиётининг энг сара асарлари билан бойитилган эди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: Маърифат ва маънавият хазинаси »