Коллеж қошида кичик корхона
  • 25 Июнь 2014

Коллеж қошида кичик корхона

Олтинсой саноат касб-ҳунар коллежига Осиё тараққиёт банки кредити эвазига хориждан келтирилган минитехнология талабалар олган назарий билимларни амалиёт билан мустаҳкамлашда қўл келмоқда.

Шунингдек, ушбу дастгоҳлардан унумли фойдаланиш мақсадида коллеж қошида кичик корхона ташкил этилди.
— Битирувчилардан ўн нафарини ушбу корхонага доимий ишга қабул қилдик, — деди коллеж директори Рамазон Турдиев. — Айни пайтда бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаяпмиз. Тайёрланаётган турли мева шарбатлари ва консерва маҳсулотлари халқимиз дастурхонини безамоқда.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn