Тошкентда Пучон университети филиали қачон иш бошлаши маълум бўлди
Тошкентда Пучон университети филиали қачон иш бошлаши маълум бўлди Фото: gazeta.uz
  • 07 Март 2018

Тошкентда Пучон университети филиали қачон иш бошлаши маълум бўлди

Тошкентда Жанубий Кореянинг Пучон университети филиали шу йил сентябрь ойидан, яъни янги ўқув йилидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг хабар беришича, ўтган йил Ўзбекистон расмий делегациясининг Корея Республикасига ташрифи чоғида бу борада келишувга эришилган бўлса, жорий йил февраль ойида эса томонлар мазкур йўналиш бўйича мақсадларга оид батафсил протоколни имзолади.

Ушбу янги олий ўқув юрти факультетларидан бирида мактабгача педагогика ва психология соҳалари учун кадрлар тайёрлаб берилади. Унинг қабул квотаси 240 талабага тенг.

Эслатиб ўтамиз, Пучон университети Жанубий Кореядаги энг нуфузли олий таълими муассасаларидан бири ҳисобланиб, унинг тузилмасида мактабгача таълим факультети ва хорижлик талабалар учун корейс тили бўйича махсус марказ ҳам фаолият юритади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn