Ўзбекистонлик мутахассислар Гарвард ва Тафт университетларига боради
Ўзбекистонлик мутахассислар Гарвард ва Тафт университетларига боради Фото: BritBridge
  • 07 Март 2018

Ўзбекистонлик мутахассислар Гарвард ва Тафт университетларига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ходимлари АҚШнинг Гарвард, Тафт каби етакчи университетларида стажировкадан ўтади.

Бу ҳақда мазкур институт маълумотига асосланиб “Вести” хабар берди.
Ушбу институт директори Владимир Норов бошчилигидаги делегация АҚШга қилган ташрифи чоғида бу борадаги тегишли келишувга эришилган эди.
Унга кўра, институт вакиллари Гарвардда стажировкадан ўтади, гарвардлик мутахассисларнинг Ўзбекистон давлат хизматчилари учун маҳорат-мактаблари ўтказилади.

Айни чоғда Гарвард университети талабаларини Ўзбекистон билан яқиндан танишишлари учун туркум сафарлар ташкил этиш имкониятлари бўйича ҳам маслаҳатлашиб олинганди.

Эслатиб ўтамиз, Гарвард университети дунёдаги энг машҳур ва қадимий олий ўқув юртларидан бири ҳисобланиб, уни 75 нафар Нобель мукофоти лауреати ва Франклин Рузвельт, Жон Кеннеди, кичик Жорж Буш, Барак Обама каби АҚШнинг саккиз нафар президенти тамомлаган.   

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn