Ўзбекистонлик олим қуёшдан электр энергияси олувчи қуёш панелининг янги турини яратди
  • 05 Март 2018

Ўзбекистонлик олим қуёшдан электр энергияси олувчи қуёш панелининг янги турини яратди

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов Самарқанд давлат университетида ўтказилган учрашувда ўзининг ўқувчилик ва талабалик йиллари, академик даражасигача бўлган машаққатли ва мазмунли илм йўли ҳақида талабаларга  сўзлаб берди.

Олим яқинда қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қуёш панелининг янги турини яратган ва у турдошларига қараганда анча самарали эканлиги мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Чунки шу пайтгача дунё олимлари томонидан ихтиро қилинган қуёш панелларининг барчаси қуёшдан келаётган энергиянинг 20 фоизини электр энергиясига айлантира олган. Академик яратган технология эса қуёш энергиясининг 60 фоизини электр энергиясига айлантира олади. 

— Физиканинг ўзгармас қонунияти бор — табиатда ҳеч нарса йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ бўлмайди, — дейди М. Баҳодирхонов. — Фақат моддалар бир турдан иккинчисига ўзгаради. Демоқчиманки, биз ҳам шу пайтга қадар номаълум бўлган илмни исботлаб, фанга маълум қилдик. Буни шу ерда ўтирган ҳар бир талаба амалга ошириши мумкин. Тўғри, бу йўлда киши жуда кўп изланади, ҳатто, қийинчиликлар, қаршиликлар, зиддиятлар, тўсиқларга учрайди. Аммо ортга чекинмаслик керак. Доимо олға интилиш зарур. Сиз ҳам ўқинг, ўрганинг, изланинг, чекинманг. Илм йўлида меҳнат қилган, изланган ҳар бир киши академик бўлишга ҳақли.

 

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn