Ҳозирги бошланғич синф ўқувчиларнинг 65 фоизи келажакда ҳали мавжуд бўлмаган касбларда ишлайди
Ҳозирги бошланғич синф ўқувчиларнинг 65 фоизи келажакда ҳали мавжуд бўлмаган касбларда ишлайди Фото: Ҳасан Пайдоев /"Халқ сўзи"/
  • 01 Март 2018

Ҳозирги бошланғич синф ўқувчиларнинг 65 фоизи келажакда ҳали мавжуд бўлмаган касбларда ишлайди

Технологик тараққиёт ва инновациялар меҳнат бозорида катта ўзгаришлар олиб келмоқда.

Шу боис экспертлар бугунги кундаги бошланғич синф ўқувчиларининг тахминан 65 фоизи келажакда ҳозир мавжуд бўлмаган касбларларда ишлашини тахмин қилишмоқда. Улар мактабни тугатишларида техника, математика ва архитектура билан боғлиқ соҳаларда икки миллионга яқин иш жойлари вужудга келади. Шу боис янги авлод муҳандисларига эҳтиёж ошади.

Ушбу ва бошқа муаммолар БМТ халқаро мактабининг шафъелигида ташкил этилган конференция иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.
БМТ Бош ассамблеяси залида ўтказилган икки кунлик конференцияда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан, шу жумладан, Германия, Белгия, Хитой ва Япониядан келган юқори синф ўқувчилари иштирок этди. Конференцияда сўзга чиққан БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммаднинг айтишича, дунё тўртинчи саноат инқилоби остонасида турибди.

“Тез технологик тараққиёт атрофимиздаги барча нарсалар чуқур ўзгартирмоқда. Ижтимоий тармоқлар ва рақамли технологияларнинг янги даврида барчамиз инқилобий ўзгаришларни бошдан кечирмоқдамиз”, — дейди Амина Муҳаммад.

БМТ Бош котибининг сўнгги ҳисоботларидан бирига кўра, 2017 йил охирида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 2,41 миллиард эди. Ҳозир улар жуда тез ортиб бормоқда.

“Умуман олганда, янги технологиялар ва инновациялар одамлар ҳаётини яхшилашга ёрдам беради. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларда муҳим рол ўйнайди. Барчамиз учун фаровон ва барқарор келажакни барпо этиш учун янги имкониятлар очади”, — дея қўшимча қилган БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари.

Конференция иштирокчилари таъкидича, бугунги кунда пайдо бўлган “ақлли машиналар” баъзи вазифаларни бажаришда одамлардан устунлик қила бошлаган.

Буни яқинда БМТ Бош котиби ўз маърузасида ҳам қайд этган эди. Яъни, у яқин келажакда юмушларнинг 10 дан 80 фоизигача роботлар томонидан бажаралиши борасида огоҳлантирган. Бу жараён эса аллақачон бошланган. Масалан, 2014 — 2016 йилларда “Амазон” компанияси ходимлари сонини 100 мингдан 350 минг нафаргача, омборларда ишлайдиган роботларнинг сонини эса 1400 тадан 45 минггача оширган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn