Шамшод Жамолов яратган ҳужжатлар алмашинувининг автоматлаштирилган тизими қандай афзалликларга эга?
Шамшод Жамолов яратган ҳужжатлар алмашинувининг автоматлаштирилган тизими қандай афзалликларга эга? Фото: platinumcopiers.com
  • 27 Февраль 2018

Шамшод Жамолов яратган ҳужжатлар алмашинувининг автоматлаштирилган тизими қандай афзалликларга эга?

“Lotus Atlant” масъулияти чекланган жамияти матахассиси Шамшод Жамолов кирувчи ва чиқувчи хат-хабарларни, фуқаролар мурожаати, ички типдаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ҳамда рўйхатдан ўтказишга мўлжалланган “DOC-ENT — ҳужжат алмашинувининг автоматлаштирилган тизими” дастурини яратди.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан маълум қилинишича, дастур — “Ишонч телефонлари”, ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Виртуал қабулхона орқали келган фуқароларнинг мурожаатномаларини ҳисобга олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш, тизим ҳужжатларнинг бажарилиш жараёнини уларнинг рўйхатга олинишидан бошлаб назоратдан чиқарилгунигача кузатиш ва назорат қилиш имконини беради.

Тизимда хабар бериш механизмлари “SMS”, “Push notification” ҳамда “IYR telefoniya” орқали амалга оширилади. Дастурдан эгалик шаклига ва фаолият доирасидан қатъи назар барча субъектлар фойдаланиши мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn