Нукусда ёшлар учун янги ўқув маркази очилди
Нукусда ёшлар учун янги ўқув маркази очилди Фото: karakalpak-karakalpakstan.blogspot.com
  • 21 Февраль 2018

Нукусда ёшлар учун янги ўқув маркази очилди

“Nukus Ziyada Nur” ўқув марказининг тантанали очилиш маросимида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар орасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

— Бу ерда ёшлар тикиш-бичиш, миллий таомлар тайёрлаш, компьютер, каштачилик, тўқимачилик, карвинг, сартарошлик сингари йигирмадан зиёд курсларда касб сирларини ўрганади, — дейди ўқув маркази директори Зияда Утеназарова. — Тез орада дурадгорлик, аниқ фанлар ва чет тиллари йўналишларида ҳам курслар очишни мақсад қилганмиз.
Тадбир қатнашчилари янги ўқув марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn