Ўзбекистон Тожикистонда мактаб ва шифохона қуради
  • 20 Февраль 2018

Ўзбекистон Тожикистонда мактаб ва шифохона қуради

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида Тожикистонда умумтаълим мактаби ва кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича келишув имзоланади. 

news.tj нинг ёзишича, мактаб Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобидан Сўғд вилоятида қурилади, шифохона эса Хатлон вилоятида қад ростлаши кутилмоқда. 

Манбада маълум қилинишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга март ойининг бошида расмий ташриф билан бориши кутилмоқда. 

Маълумот учун, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон маблағлари ҳисобидан 630 ўринли янги мактаб қурилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn