Кутубхонага йигирма минг долларлик совға
Кутубхонага йигирма минг долларлик совға Фото: 24 Канал
  • 19 Февраль 2018

Кутубхонага йигирма минг долларлик совға

 

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилояти ахборот-кутубхона марказига Хитой Халқ Республикасининг “CamCe & HQC” консорциуми вакиллари 20 минг АҚШ доллари қийматидаги хитой, рус ва инглиз тилидаги бадиий ва илмий адабиётлардан иборат китоблар тўпламини совға қилди.

— Хитойда эски тақвим бўйича Янги йил энди нишонланмоқда, — дейди “CamCe engineering LTD” компанияси бош директори Хуанг Каи Ли. — Бу китобларни ўзбек ёшларига байрам совғасисифатида тақдим этдик.

Консорциум вакиллари бугунги кунда “Навоийазот” АЖда лойиҳа қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг бўлган поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасидаги бунёдкорлик ишларини амалга оширишмоқда. Мажмуа қурилишига 800 нафардан ортиқ юқори малакали муҳандис ва мутахассислар жалб этилиб, бунёдкорлик ишларини тендер шартларида кўзда тутилган муддатларда ниҳоясига етказиш мўлжалланмоқда. 

Темур  ЭШБОЕВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn