Кармана туманида муваффақиятли синовдан ўтган ғўзанинг “Порлоқ-2” нави шулардан биридир.
Конимех туманида фаолияти йўлга қўйилган илмий-амалий станция эса майда шохли молларни қишки мавсумда озиқлантириш, яйловлар самарадорлигини ошириш муаммолари билан шуғулланмоқда.
— Булардан ташқари 10та ҳудудда ҳар бири юз гектарлик экоқўриқхоналар ташкил этиш режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Навоий вилоят бўлимининг кимё технологиялар, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги бўлими мудири Муҳиддин Усмонов. — Мазкур қўриқхоналарда саксовул ва чўлнинг иссиқ-совуғига чидамли озуқабоп ўсимликлар экилиб, ёзда ундан асаларичиларимиз қишда эса чорвадорларимиз фойдаланишади.
Шунингдек, марказда органомаъданли ўғитлар яратиш лойиҳаси ҳам маъқулланди. Унга кўра, Қизилқум фосфоритлари базасида маҳаллий ўғитнинг янги турини тайёрлаш йўлга қўйилаётир. Айни кунларда эса “Серҳосил” биологик ўғити устида иш олиб борилмоқда. Мазкур ўғит билан ўсимликлар барглари орқали озиқлантирилади.
Темур ЭШБОЕВ,
Халқ сўзи” мухбири.