Давлат таълим муассасаларининг биноси ва ер майдонидан таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади
  • 19 Февраль 2018

Давлат таълим муассасаларининг биноси ва ер майдонидан таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади

Таълим муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди, ёзади Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали.

Ҳужжатга кўра, Республикада фаолият кўрсатаётган давлат таълим муассасаларининг, хусусан, мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларидан Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларисиз ташкилотларга бериш ёки таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилди.

Қонун ҳужжатларига зид равишда ҳудудлардаги таълим муассасалари мол-мулклари, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларида жойлаштирилган ташкилотларни (ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатаётганлар бундан мустасно) давлат таълим муассасаларидан бошқа манзилларга ўтказиш ҳамда жойлаштириш жараёнида етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш чоралари кўрилади.

Таълим муассасаларининг мол-мулкини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларига зид равишда бериб юборган ёки таълим муассасаларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер майдонларига турли ташкилотлар жойлашиб олишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn