Президент қарори: Коллежлар давлат таъминотидан чиқарилмоқда ва уларда ўқиш тўлов-контракт асосида  амалга оширилади
  • 05 Февраль 2018

Президент қарори: Коллежлар давлат таъминотидан чиқарилмоқда ва уларда ўқиш тўлов-контракт асосида  амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олдинги, ўн бир йиллик мажбурий таълим тизимига ўтиш муносабати билан коллежлар фаолиятини қайта ташкиллаштиришга қарор қилинган.

Қарорга кўра, коллежлар давлат таъминотидан чиқарилади, бепул ўқиш фақат кам таъминланган оилалар учунгина сақланиб қолади.

Бундан буён ўзбекистондаги барча коллеж туридаги ўқув муассасаларида ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бепул  ўқиш фақат алоҳида тоифадаги фуқаролар, жумладан кам таъминланган оилалар учун сақланиб қолади.

Қарорда айтилишига кўра, давлат бепул ўқиш учун грантлар ажратади. Грант асосида ўқишни битирган талабалар ўз касби бўйича вилоятларда камида 3 йил меҳнат қилишлари шарт бўлади.

Ҳужжатда қайд этилишига кўра, коллежларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши режали тартибда қисқартириб борилади. Уч  йилдан кейин эса, 2017 йилда ўқишга кирган талабалар битирганидан сўнг, коллежларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши тўхтатилади.

 

Шундан сўнг коллежлар ўқувчиларининг контракт пули, улар бириктирилган муассасалар, саноат корхоналари ва банклар ҳомийлиги асосида кун кечиради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn