Архитектура ва қурилиш соҳасида сиртқи (махсус сиртқи) таълим. Кимлар унда таълим олишлари мумкин?
  • 31 Январь 2018

Архитектура ва қурилиш соҳасида сиртқи (махсус сиртқи) таълим. Кимлар унда таълим олишлари мумкин?

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга асосан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик- қурилиш институтида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этилади.

Махсус сиртқи таълим шаклига архитектура ва қурилиш соҳасидаги ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига эга бўлган, Давархитектурқурилиш қўмитаси томонидан тавсиянома берилган ҳамда тест синовлари ва (ёки) касбий (ижодий) имтихондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилиб, 

ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг Телеграм ижтимоий тармоғидаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қолдирилди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn