Тош даврига оид ёзиш ашёси топилди
  • 30 Январь 2018

Тош даврига оид ёзиш ашёси топилди

Буюк британиялик олимлар томонидан тош асрига оид ишлов берилган бўёқ моддаси қолдиқлари топилди. 

Бу ҳақда “Бельта” ахборот манбаси хабар берди. Ўзига хос “бўр” Йоркшир шаҳри шимолида археологик қазилма ишлари олиб борилаётган пайтда қўлга киритилган. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, чизиш воситаси узунлиги икки сантиментрлар атрофидаги, эни 7 миллимметрга тенг бўлган қизил охра (минерал бўёқ тури)дан бошқа нарса эмас. Унинг ёши 10 минг йил дея баҳоланаяпти.

Мазкур “бўр”дан кўп бор фойдаланилгани қайд этилган. Сабаби унинг бир учи ўткирлашиб, иккинчи учи тўмтоқлигича қолган. У деворларга чизишда, терига безак беришда ишлатилган. Тахминларга кўра, қизил минерал бўёқ либосларни фарқлашда овчилар ва терувчиларга катта ёрдам бериб, уларнинг ҳаётида муҳим роль ўйнаган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn