Нострификациялаш учун ҳужжатлар онлайн қабул қилинади
  • 29 Январь 2018

Нострификациялаш учун ҳужжатлар онлайн қабул қилинади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Нострификациялаш учун ҳужжатларни онлайн топшириш” интерактив хизмати ишга туширилди.

Онлайн-сервис хорижий дипломни нострификациялашдан ўтказишда Давлат инспекциясига ташриф буюриш сонини қисқартириш имконини беради.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола бўйича ўтиб, буюртманомани тўлдириш зарур. 

Буюртманома кўриб чиқилгандан кейин инспекция ходимлари талабгорни суҳбатга ёки имтиҳонлар топширишга таклиф этишади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn