Академик мактабга  қуёш  батареясини совға қилди
  • 29 Январь 2018

Академик мактабга  қуёш  батареясини совға қилди

Давлатимиз раҳбари Фармони билан Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тайинланганлар орасида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Шаҳанд қишлоғида туғилиб, ўсган Комилжон Тожибоев ҳам бор. Пойтахтимиздаги Ботаника илмий текшириш институти директори вазифасида ишлаётган биология фанлари доктори К. Тожибоев ўқувчилик йиллари ўтган 33-умумтаълим мактаби педагог ва ўқувчилари билан учрашди.

Мактаб даври хотираларини ёдга олган академик таълимнинг ўша даврдаги аҳволи ҳақида батафасил тўхталиб, бугун бу соҳада ёшлар учун яратилган шарт-шароитнинг қадрига етиш ва ундан оқилона фойдаланиш лозимлиги хусусида гапирди. Ўз навбатида, фан соҳасида эришган муваффақиятларида ўқувчилик йилларида олган сабоқлари, устозлар ўгити пойдевор бўлганини алоҳида эътироф этди. 

Шунингдек, Ислом Каримов номли Тошкент Давлат техника университети  академиги  Муҳаммадкабир Баҳодирхонов ҳам тумандаги  1-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг меҳмони бўлди. У тадбир сўнгида ўзи яратган қуёш батареяси билан ишловчи қурилмани мактабнинг  физика хонасига совға қилди.

                                

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,                                                                                     
“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn