"Тарғиботчи китобхон — ўқувчи" танлови нима мақсадда ташкил этилди?
"Тарғиботчи китобхон — ўқувчи" танлови нима мақсадда ташкил этилди? Фото: «Халқ сўзи online»
  • 26 Январь 2018

"Тарғиботчи китобхон — ўқувчи" танлови нима мақсадда ташкил этилди?

Умумтаълим мактабларида аълочи ва жамоат ишларида фаол ўқувчилар орасидан китоб мутолаасини севувчи, унинг тарғиботи билан шуғулланадиган “Тарғиботчи китобхон — ўқувчи” номинацияси жорий этилади. 

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадига хизмат қилувчи ушбу лойиҳага асосан,  ҳар ойда бир синф ўз номзодини кўрсатади. Ўқув йили якунида эса иштирокчилар  орасидан таълим муассасасининг 7-10 синф ўқувчилари иштирокида  очиқ овоз бериш йўли билан фаол китобхон аниқланади. 

Ғолиб ўқувчи мактаб кутубхонаси мудири билан ҳамкорликда муассасада мутолаа маданиятини ошириш бўйича фаолият олиб боради. Шунингдек, китобхон ўқувчи учун мактаб кутубхонасидан алоҳида жой ажратиб берилади. 

“Тарғиботчи китобхон — ўқувчи”  тенгдошлари орасида китоб мутолаасига нисбатан меҳр уйғотиш мақсадида мактаб маъмурияти ёрдамида турли маърифий тадбирлар, учрашувлар, акция ва танловлар ўтказиши белгилаб қўйилган. Мақсад, ўқувчиларда мутолаа маданиятини ошириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишдан иборат.  

Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn